Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Жувон уйланган билан бўлса, юз дарра ва тошбўрон» ҳадисини насх қилади, дейилмайди. Чунки Сумранинг ҳадиси Убоданинг ҳадисидан кейин келгани исботланмаган. Шундай бўлгач, ундаги дарралашнинг айтилгани уни бекор этолмайди, ҳукмини насх қилолмайди. Қайси бир ҳадиснинг аввал ё кейинлиги исботланмаса, насх бўлмайди. Уларнинг бирини иккинчисидан оғирлаштирувчи қарина ҳам йўқ. Қайси бир ҳадисда қўшимча келган бўлса, ўша қўшимча вожиб эмас, жоиз, деб эътибор қилинади. Демак, тошбўрон қилиш вожиб. Қўшимча, яъни дарралаш эса жоиз бўлиб, имомнинг ҳукмига ҳавола қилинади. Ҳақиқий никоҳланиб, жинсий алоқада бўлган киши ҳур, болиғ ва оқил бўлса, турмуш қурган (сақланган) одам ҳисобланади. Зино бобида «сақланганнинг, турмуш қурган»нинг таърифи мана шу. Бошқалари турмуш қурган ҳисобланмайди. Дарра уриш ва тошбўрон қилишда шубҳага ўрин қолмаслиги шарт қилинади. Ишнинг ғирт ҳаром бўлиши, уни содир этган шахс ўз ихтиёри билан қилган бўлиши, қаттиқ мажбур қилинмаган бўлиши, болиғ ва оқил бўлиши шарт. Гўдакка, жиннига ва ўз ихтиёрисиз маст бўлган одамга ҳад белгиланмайди. Зино шаръий далилларда келтирилган зино ҳужжати билан исботланган бўлиши ҳам шарт. Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в.:


«ادْفَعُوا الْحُدُودَ مَا وَجَدْتُمْ لَهُ مَدْفَعًا»
«Ҳадни бекор қиладиган бир омилни топсангизлар, уни бекор қилинглар», деганлар. Оиша y ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«ادْرَءُوا الْحُدُودَ عَنِ الْمُسْلِمِينَ مَا اسْتَطَعْتُمْ فَإِنْ كَانَ لَهُ مَخْرَجٌ فَخَلُّوا سَبِيلَهُ فَإِنَّ الْإِمَامَ أَنْ يُخْطِئَ فِي الْعَفْوِ خَيْرٌ مِنْ أَنْ يُخْطِئَ فِي الْعُقُوبَةِ»
«Қўлинглардан келганича мусулмонлардан ҳадларни олиб ташланглар. Агар унинг чиқадиган жойи бўлса, тек қўйинглар. Чунки имомнинг нотўғри кечириб қўйгани нотўғри жазолаб қўйганидан кўра яхшироқдир». Алийдан ривоят қилинган марфуъ ҳадисда:


«ادْرَءُوا الْحُدُودَ بِالشُّبهاتِ»

 

28-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222